РАҚАМЛИ КАСАБА УЮШМАСИ
«Ўзтрансгаз» АЖ касаба уюшмаси учун

Касаба уюшмаси учун
рақамли ечимлар

Хизматлар, ахборот ва жамоа билан мулоқот. Меҳнат муҳофазасида — жамоатчилик назоратини рақамлаштириш.

KasProАхборот стендиМедиаботDARAK
Ахборот стенди
KasPro
Медиабот

Стенд ва табрик карточкаси:
«Ўзбекнефтгаз» билан
ҳамкорликдан намуналар.

Шохрух Мадумаровнинг портрети
Таклиф муаллифи

Шохрух Мадумаров

Нефть-газ соҳаси тажрибаси ва рақамли ечимлар

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси билан фриланс шартнома асосида ишлаяпман.

Ҳисобот ва тақдимотлар

Чорак, ярим йил ва йиллик натижаларни йиғилиш учун тайёрлайман. Маълумотларни график ва тушунарли тақдимотга айлантираман.

Кундалик медиа ишлари

Телеграм канали, ходимларни табриклаш, маъруза ва кўргазмали материаллар билан ишлайман.

Кўрсатилган стенд ва табрик карточкалари «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорлик учун тайёрланган ишлардан намуналар.

2021 йилдан нефтегаз соҳасида«Ўзбекнефтгаз» АЖ, Муборак нефтгаз қазиб чиқариш бошқармаси. 2024 йил июлдан «Алан» кони геологи.
2 йил ўқитиш тажрибасиEverest ўқув марказида математика ўқитувчиси ва менежер бўлиб ишлаганман.
Codex билан амалий ишAI-ёрдамчилар, ҳужжатлар ва билимлар базаси. Ўзбек тилида AI-агентлар курсини ишлаб чиқяпман.
Таълим ва малака

Маълумот ва сертификатлар

Губкин университети · 2017–2021И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети, Тошкент филиали. Нефть ва газ қазиб олиш объектларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.

Катталаштириш учун сертификатни босинг.

Бир-бирини тўлдирадиган учта дастур

Ходимга — қулайлик.
Профсоюзга — тартиб.

Ҳар бир дастурнинг вазифаси аниқ. Биргаликда улар хизмат, ахборот ва кундалик мулоқотни қамраб олади.

KasPro · ХИЗМАТЛАР

Ариза ва хизматлар
бир платформада.

Аъзо хизматни танлайди. Масъул ходим аризалар, йўлланмалар ва ҳисоботлар билан ишлайди.

СТЕНД · АХБОРОТ

Керакли маълумот
кўз ўнгида.

Ҳужжатлар, янгиликлар ва профсоюз фаолияти — холлдаги катта экранда, тушунарли бўлимларда.

МЕДИАБОТ · МУЛОҚОТ

Ҳар бир табрик
ўз вақтида.

Туғилган кун ва байрам табриклари Телеграм каналида белгиланган жадвал бўйича чиқади.

KasPro · Аъзо учун

Профсоюз хизматлари —
ходимнинг телефонида.

Шахсий кабинет → хизмат → танлов.
Интерфейсни яқиндан кўриш учун
расмни босинг.

Шахсий кабинетХодим ўз ҳисобига киради
Керакли хизматЙўналишлар тушунарли тартибда
Қулай танловТаклиф ва шартларни кўради
KasPro · Масъул ходим учун

Хизматларни бошқариш
осонроқ бўлади.

Санаторий, оромгоҳ ва бошқа ижтимоий хизматлар ҳақидаги маълумотларни битта панелдан юритиш мумкин.

Таклифларни янгилаш

Хизматлар, нархлар ва мавжуд жойлар ҳақидаги маълумотларни тартибга солиш.

Аризаларни кўриб чиқиш

Ходим мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва ҳисоботларни кўриш.

ХизматларЯгона рўйхат
АризаларМарказлашган иш
ҲисоботларНатижаларни кўриш
KasPro · Жараённинг давоми

Аризадан
электрон йўлланмагача.

1
Аъзо танлайди ва ариза юборади

Хизмат шартлари ва бўш саналар билан танишади, керакли маълумотларни киритади.

2
Масъул ходим текширади

Ариза ва ҳужжатлар кўриб чиқилади. Натижа тизимда акс этади.

3
Тасдиқдан сўнг QR-йўлланма

Электрон йўлланма ва санаторийга қабул жараёни бир-бирига боғланади.

Қабул қилиш ва имтиёз шартлари ташкилот тартибига мувофиқ келишилади.

ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛИ
Сиз учун тайёрланган ечим

«Ўзтрансгаз» учун
стенд аллақачон тайёр

Сизнинг логотипингиз ва рангларингиз.
Қуйида дастурнинг ҳақиқий экрани.

Бугун ўрнатиб кўрсатиш мумкин.Мос Windows компьютерига ўрнатамиз.
Ташкилот материалларини масъул ходим қўшади.
Ахборот стенди · Ички бўлимлар

Керакли ҳужжатни
топиш қулай.

Ички бўлимнинг ҳақиқий кўринишиРасмни катталаштириш ↗
Ҳар бир мавзу — ўз бўлимида

Қонун ва устав, ижтимоий ҳимоя, меҳнат муҳофазаси, маданий ва спорт ишлари.

Ҳужжат ва материаллар учун жой

Масъул ходим ташкилот маълумотларини тегишли бўлимларга жойлайди.

Бу экранда бўлим ҳали тўлдирилмаган. Материаллар қўшилгандан сўнг шу ерда кўринади.

Ахборот стенди · Кундалик фойдаланиш

Маълумотни янгилаш учун
дастурчи чақириш шарт эмас.

Маълумотни ўзингиз қўшасиз

Админ панелдан материалларни жойлаш ва янгилаш мумкин.

Икки тилда кўрсатилади

Ходим экрандан ўзбек ёки рус тилини танлайди.

Каналга QR орқали ўтади

Телеграм, Instagram ва YouTube ҳаволалари учун QR-кодлар автоматик яратилади.

Windows’да, интернетсиз.

Стенддаги маҳаллий материалларни кўриш учун интернет керак эмас. Ижтимоий тармоқ саҳифасини очишда ходимнинг телефонига интернет керак бўлади.

Медиабот · Жамоага эътибор

Ҳар бир ходимга —
ўз кунида табрик.

Масъул ходим маълумотни бир кун олдин юборади. Бот карточка ва табрик матнини тайёрлайди. Масъул ходим тасдиқлагач, каналга жойлайди.

Кундалик такрорий иш камаяди

Карточка ва матнни ҳар сафар қўлда тайёрлаш шарт эмас. Бу ишни бот бажаради.

Жамоага муносиб тақдим

Карточка ва табрик матни ташкилот учун келишилган услубда бўлади.

Портфолиодан намуна: «Ўзбекнефтгаз» касаба уюшмаси учун тайёрланган карточка.
Медиабот · Муҳим саналар

Байрам табриклари —
ягона услубда.

Давлат ва касбий байрамлар,
ташкилот учун муҳим саналар.
Қуйида — портфолиодан намуналар.

Мустақиллик байрамиБайрамга мос визуал ва табрик матни
НаврўзКаналнинг ягона услубини сақлаган ҳолда
Медиабот · Ишлаш тартиби

Маълумотни сиз юборасиз.
Табрикни бот тайёрлайди.

01

Бир кун олдин
маълумот

Касаба уюшмасининг масъул ходими туғилган кундан бир кун олдин ботга ходим ҳақида маълумот юборади.

02

Бот табрикни
тайёрлайди

Бот юборилган маълумот асосида келишилган услубда карточка ва табрик матнини яратади.

03

Тасдиқдан сўнг
каналга жойлайди

Бот тайёр карточка ва матнни тасдиқлаш учун юборади. Масъул ходим маъқуллагач, табрикни Телеграм каналига жойлайди.

Назорат инсонда қолади.Табрик тасдиқсиз эълон қилинмайди. Бот учун интернет ва ишлаб турган сервер керак.
DARAK · Меҳнат муҳофазаси

Муаммо жойида
қайд этилади.

Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил хавфли ҳолатни телефонда қайд этади. Профсоюз хабарни кўриб чиқади ва бартараф этилишини кузатади.

Фото, аниқ жой ва қисқа изоҳ

Нима бўлгани ва қаерда экани битта хабарда. Хавф тоифаси ва даражасини вакил белгилайди.

Ҳар бир хабарнинг давоми кўринади

Янги хабар, кўриб чиқиш жараёни ва тасдиқланган натижа — ягона тизимда.

Android иловасиВеб-бошқарув панелиРусча · O‘zbekcha · Ўзбекча
Вакилнинг мобиль интерфейси.
Намойиш маълумотлари.
DARAK · Профсоюз учун

Хабарлар тарқоқ эмас.
Назорат — бир панелда.

Бошқарув панелининг намойиш экрани. Катталаштириш учун босинг.
Ҳар бир кабинетнинг ўз доираси

Маҳаллий профсоюз ўз ташкилотини, бош касаба уюшмаси эса барча филиалларни кўради.

Доклад ва Excel — тизимдан

Танланган хабарлардан доклад тайёрланади. Рақами ва таркиби сақланади, рўйхатни фотолари билан Excel’га олиш мумкин.

Вакиллар фаолияти кўринади

Хабарлар сони, баҳоланган фойдали хабарлар ва давр бўйича натижаларни кўриш мумкин.

Докладни иш берувчига профсоюзнинг ўзи етказади. Файлни тайёрлаш ёки юклаб олиш автоматик юборишни англатмайди.

DARAK · Жойида ишлаш

Алоқа йўқми?
Хабар йўқолмайди.

Телефонда сақланади

Хабар, фото ва бартараф этиш натижаси алоқа бўлмаса ҳам навбатда сақланади.

Алоқа тиклангач юборилади

Сервер қабул қилгандан кейингина хабар профсоюз панелида кўринади.

Натижа фото билан тасдиқланади

Вакил янги фото юборади. Масъул ходим текшириб, бартараф этилганини тасдиқлайди.

Янги → Жараёнда → Бартараф этилди

Android иловаси ва веб-панелнинг дастлабки версияси чиқарилган. Кенг жорий этишдан олдин ҳақиқий телефонларда ва режалаштирилган юкламада синов ўтказилади.

Телефонда сақлаш —
серверга етказишдан алоҳида босқич.

«Ўзбекнефтгаз» учун ишлаб чиқилган лойиҳадан намуна. «Ўзтрансгаз» учун мослаштириш, жорий этиш ва сервер харажатлари алоҳида келишилади. DARAK мавжуд уч дастур тарифига автоматик кирмайди.

Мен тайёрлаган тақдимотдан

Ҳисоботингиз —
муносиб тақдимотда.

2026 йил I ярим йиллик ҳисоботи.
Асл слайдлардан танланган намуналар.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси учун тайёрланган ишдан намуналар. Скриншотлар асл кўринишида сақланган.

Мен тайёрлаган тақдимотдан

Рақамлар кўп.
Мазмун эса аниқ.

Ҳисобот маълумотларини
йиғилишда тушунтиришга қулай шакл.

Бу рақамлар — буюртмачининг ҳисобот маълумотлари. Менинг ишим — уларни тартиблаш, визуаллаштириш ва тақдимотга тайёрлаш.

Мен тайёрлаган тақдимотдан

Меҳнат муҳофазаси

Жамоатчилик назоратига оид
услубий тақдимот.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси учун тайёрлаган ишимдан намуналар. Мавзу ва вазифаларни кўргазмали слайдларда ёритганман.

Мен тайёрлаган инфографика

Тадбир харажатлари

35 йиллик тадбир учун
тайёрланган ишдан намуна.

Бу портфолио намунаси. Расмдаги суммалар мазкур тадбир ҳисобига тегишли, дастурлар таклифи нархи эмас.

Ҳамкорликни бошлаш

Фақат дастур эмас.
Ишга тушириш ҳам менда.

Ташкилотингизда фойдаланишни бошлаш учун вазифаларни кетма-кет бажарамиз.

Келишамиз

Ҳамкорлик шакли, вазифалар ва масъул ходимларни белгилаймиз.

Тайёрлаймиз

Керакли материаллар, хизматлар рўйхати ва канал маълумотларини йиғамиз.

Созлайман

Дастурларни ўрнатаман, ташкилотингиз иш тартибига мослаб созлайман.

Топшираман

Асосий жараёнларни текширамиз. Масъул ходимга фойдаланишни ўргатаман.

Кейинги доимий хизматлар ва қўллаб-қувватлаш ҳажми танланган ҳамкорлик шаклида алоҳида белгиланади.
Учта ҳамкорлик шакли

Сизга қулай ҳамкорлик шаклини танланг.

Бир марталик харид

Тайёр дастурлар
тўплами

20 млн сўм

бир марталик тўлов

Жами: 20 000 000 сўм
  • KasPro + ахборот стенди + медиабот
  • Ўрнатиш ва дастлабки созлаш
  • Масъул ходимга фойдаланишни ўргатиш

Дастурлар ташкилотда қолади.
Кейинги ишларни ташкилот юритади.

Штатдаги мутахассис

Рақамлаштириш
бўйича мутахассис

15 млн сўм

ойлик иш ҳақи

Расмий штатга ишга қабул қилиш
  • Учала дастурдан иш жараёнида фойдаланиш
  • Рақамлаштириш ва кундалик медиа ишлари
  • Тақдимотлар, ҳисоботлар ва графиклар

Штатда камида 6 ой ишласам, дастурлар ташкилотда қолади.

Барча вариантларда сервер ва AI харажатларини ташкилот алоҳида тўлайди.

Харид ва бўлиб тўлаш нархига дастурлар, ўрнатиш ва ўргатиш киради. Доимий тақдимот тайёрлаш ва канал юритиш кирмайди. DARAK’ни жорий этиш, сервер ва техник ёрдам шартлари алоҳида келишилади. Ускуна ва интернет ҳам алоҳида.

Хариддан кейинги харажатлар

Ойлик харажатлар режаси

Умумий сервер учун тўловга расм яратиш харажати қўшилади.

Ахборот стенди

0 сўм / ой

Абонент тўлови йўқ.Интернетсиз ишлайди. Маҳаллий материаллар учун сервер ва AI керак эмас.
KasPro + медиабот
Битта умумий серверда жойлаштиришни режалаштирамиз. Мослик ва ресурслар етарлилигини олдин текширамиз.
Сунъий интеллект
Табрик расмларини яратиш учун тўлов сервер нархига кирмайди. Сарфга қараб AI баланси тўлдирилади.
Аккаунт ва тўлов ташкилот номида

Сервер ва AI-сервисларни ташкилот тўғридан-тўғри тўлайди. Бу харажатлар дастур нархи ва иш ҳақига кирмайди.

Техник ёрдам алоҳида

Хариддан кейинги хизматлар ва янги вазифаларни алоҳида келишамиз.

«Ўзтрансгаз» касаба уюшмаси учун

Эътиборингиз учун
раҳмат!

Саволларингизга жавоб беришдан мамнунман.

Шохрух Мадумаров

Тақдимот бўлимлари